Faxriy unvonlar muborak bo’lsin
Фахрий унвонлар муборак бўлсин
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор юртдошларимиз фахрий унвонлар билан тақдирландилар. Улар орасида бир қатор ҳамкор таҳририят раҳбарлари ва вакилларининг ҳам борлиги қувонарли албатта.
“Матбуот тарқатувчи” АК жамоаси барча мукофотланганларни қутлаб, уларга келгусидаги фидокорона ишларида соғлик ҳамда куч-қувват тилаб қолади.