"МАТБУОТ ТАРҚАТУВЧИ" АК АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

     “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси 2023 йил 20 январь куни Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Йиғилиш Тошкент шаҳри, Амир Темур 1-тор кўчаси, 2-уйда, Компания маъмурий биносида соат 11-00 да ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10-00 дан амалга оширилади.

     Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
2. “Матбуот тарқатувчи” АКнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини тасдиқлаш.
3. “Матбуот тарқатувчи” АК Кузатув кенгашини сайлаш.
4. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сон қонунига асосан Компаниянинг амалдаги устави ва ташкилий тузилмасидан ички аудит бирлигини чиқариш.
5. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 мартдаги ЎРҚ-760-сон қонунига асосан Компаниянинг амалдаги устави ва ташкилий тузилмасидан тафтиш комиссиясини чиқариш.
6. “Матбуот тарқатувчи” АКнинг амалдаги уставига киритиладиган ўзгартиришларни тасдиқлаш.
7. “Матбуот тарқатувчи” АКнинг амалдаги ташкилий тузилмасига ўзгартиришларни тасдиқлаш.
8. «Оила даврасида» газетаси таҳририятининг Компанияга мурожаати юзасидан Кузатув кенгаши қарори тўғрисида.
9. “Матбуот тарқатувчи” АКнинг 2022 йилга тасдиқланган “Бизнес-режа”сига ўзгартиришларни тасдиқлаш.
10. “Матбуот тарқатувчи” АКнинг 2023 йилга мўлжалланган “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.

Kompaniya orqali tarqatiladigan nashrlar

Xalq so'zi XXI asr IctNews Adolat Biznes Ekspert Xabar UzInfocom.uz Maktabgacha ta'lim Megabyte Nevrologiya Pediatriya IctNews Sirli olam Sog'lom avlod uchun Xabar Soliq solish Ta'lim texnologiyalari Agro biznes inform IctNews Milliy tiklanish Biznes - audit, baho va mulk Xabar G'uncha Farmatsevtika jurnali IctNews Xalq so'zi XXI asr Ekologiya xabarnomasi Adolat Milliy tiklanish Bozor, pul va kredit O'zbekiston ovozi